Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِِ

Mуқаддима


Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг пайғамбарига, у кишининг оилалари, саҳобалари ва авлодига раҳмату саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Аллоҳ одамларни зулматлардан нурга, Парвардигорларининг изни ила Азиз ва Ҳамид Зотнинг 1 йўлига олиб чиқиш учун Муҳаммад с.а.в.ни Ислом рисолати билан пайғамбар қилиб юборди.


Пайғамбар с.а.в.га мўъжиза қилиб, пайғамбарлигининг далили қилиб Ўзи томонидан бир муборак Китобни, Қуръони Каримни юборди.
Қуръон олдидан ҳам ортидан ҳам ноҳақлик аралашмаган Китобдир. У Аллоҳнинг каломидир. У Ҳаким ва Ҳамид Зотнинг юборган пайғомидир. 2
Уни Аллоҳ араб тилида, арабча ҳарфлардан тузилган калималар билан нозил қилди.


Уларга очиқ араб тилида хитоб қилиб, уларни шу Китобга имон келтиришга, уни ўқиб тушунишга, унинг кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.
Бироқ улар ўзларига ёқмайдиган бир ишга дуч келиб қолгандилар. Қуръон уларнинг истакларини эътироф этмасди, санамларини сариқ чақага ҳам олмасди.
Уларга ўхшаб бузилишу бузишлардан шариат ясамасди.
Аксинча, улар сиғинаётган санамларни ақлсиз, бемаъни деб, уларнинг зулму зўравонликларини инкор этарди.
Шунингдек Қуръон хожа билан қулни, қариндош билан ётни, араб билан ажамни бир қаторга қўярди.
Унинг таълимотида фазл фақат тақво билангина ўлчанарди.


«لاَ فَضْلَ لِعَرَبِىٍّ عَلَى أَعْجَمِىٍّ إِلاَّ بِالتَّقْوَى»

 

(1)(الَر كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَى صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир). [14:1]

(2) (لَا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنزِيلٌ مِّنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано эгаси томонидан нозил қилингандир).  [41:42]

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204